Фото: ТАСС
Европа иттифоқи Украинадаги уруш муносабати билан санкциялар киритилган шахслар рўйхатини кенгайтириш ниятида. EUobserver ва Reuters агентлигига кўра, улар, хусусан, Москва мэри Собянин, актёрлар Безруков ва Машков ҳамда Сбербанкка тегишли бўлади.
ЕИ деярли эллик нафар россиялик ва бир қатор юридик шахсларга қарши санкциялар тайёрламоқда, деб хабар берди Reuters ва EUobserver нашри 19 июль, сешанба куни тегишли ҳужжат лойиҳасига таяниб.
Ҳар икки ОАВ ҳам санкциялар жорий этиладиган жисмоний шахсларнинг аниқ сони борасида бир хил фикрда эмас: Reuters агентлигининг ёзишича, санкциялар рўйхатида 48 жисмоний ва 9 юридик шахс бор, EUobserver эса мос равишда 47 ва 8 шахс ҳақида маълум қилди.
Иккала нашрга кўра, Москва мэри Сергей Собянин, «Ростех» раҳбари Сергей Чемезов, шунингдек, актёрлар Сергей Безруков ва Владимир Машков ҳамда бошқалар ҳам санкциялар остида қолиши мумкин.
Бундан ташқари, ЕИ Сбербанк, шунингдек, «Тунги бўрилар» («Ночные волки») байкерлар клуби ва унинг президенти Александр Залдостановга нисбатан санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда.
Санкциялар, шунингдек, «Юнармия» ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати, «Русский мир» рус тилини хорижда қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш жамғармаси, юк ташиш ва қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи компанияларни ҳам қамраб олади.
Бир кун аввал Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Кремль газ етказиб беришдан қурол сифатида фойдаланишига қарамай, Европа иттифоқи Россияга қарши санкциялар қўллаш ва Украинани қўллаб-қувватлашдан тўхтамаслигини айтди.
Ўтган ҳафта ЕИ ёзги таътил олдидан Россияга қарши янги, еттинчи санкциялар пакетини қабул қилмоқчилиги хабар қилинган эди. Reuters хабарига кўра, бу 19 июль, чоршанба куни содир бўлади ва шу тариқа, Москванинг Украинада бошлаган уруш билан боғлиқ санкциялар 1229 жисмоний ва 110 юридик шахсга нисбатан қўлланилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»