
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига келди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Аэропортда уни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – президент Администрацияси раҳбари Акилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эртага Чўлпонотада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Саммитда савдо, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар