Фото: «kremlin.ru»
Россия узоқ йиллар давомида Донецк ва Луганск халқ республикаларини тиклашда иштирок этади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «Катта ўзгаришлар» танлови иштирокчилари билан учрашувда айтди.
«Мамлакатимиз бу ҳудудларда яшовчи барча тенгқурларингиз ва катталарга ёрдам беради. (ДХР ва ЛХР иқтисодиётини) тартибга солиш учун барчамизни яхши ойлар ва йиллар кутмоқда, лекин биз буни албатта амалга оширамиз», — деди Путин донецклик танлов иштирокчисига берган интервьюсида.
Донецк ва Луганск халқ республикалари Украинанинг худди шу номдаги вилоятлари (ёки Донбасс) ҳудудида 2014 йилда Киевда ҳокимият алмашганидан кейин тузилган. 2015 йилнинг баҳорида республикалар ҳокимияти референдумлар ўтказиб, ўз мустақиллигини эълон қилди. Расмий Киев овоз бериш натижаларини тан олмади ҳамда Донецк ва Луганск вилоятларини вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар деб ҳисоблади.
2022 йил февраль ойида Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди, 24 февраль куни эса ушбу республикалар аҳолисини «Украинанинг геноцидидан ҳимоя қилиш» баҳонасида Донбассга бостириб киришни бошлади. Киев ҳарбий ҳолат жорий қилди ва Москва билан дипломатик алоқаларни узди. БМТ Бош Ассамблеясидаги 193 давлатдан 141 тасининг вакиллари Россиянинг ҳаракатларини қоралаб, ундан ўт очишни тўхтатиш ва қўшинларни олиб чиқишни талаб қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»