Фото: Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский ўзининг реанимацияга тушиб қолгани тўғрисидаги хабарни рад этди, деб хабар берди РБК.
Аввалроқ Украинадаги TAVR Media ҳолдингига қарашли радиостанциялар Зеленский реанимацияда оғир аҳволда ётгани, президент вазифасини эса олий рада спикери Руслан Стефанчук бажараётганини хабар қилганди.
Зеленский бу маълумотни «фейк» деб атади.
«Мана, хонамда ўтирибман. Ўзимни ҳеч қачон ҳозиргидек бардам ҳис қилмаганман. Бундай фейк тарқатувчилар учун ёмон хабар: мен ёлғиз эмасман. Биз 40 миллионтамиз. Ва кексаларга ҳурмат бажо келтирган ҳолда айтаман: 44 ёш – бу 70 ёш эмас», — деди Украина президенти.
TAVR Media ҳолдинги унга қарашли радиостанциялар серверлари ва тармоқларига киберҳужум бўлганини билдирди.
«Украина президентининг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар тўғрисидаги ҳеч бир хабар ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидлаймиз», — дейилади ҳолдингнинг Facebook саҳифасидаги баёнотида.
TAVR Media ҳолдингига «Хіт FM», «Kiss FM», Radio ROKS, Radio Relax, «Мелодія FM», «Наше Радіо», Classic Radio, Radio Jazz, «Радіо Байрактар» радиостанциялари киради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»