06:00 / 22.07.2022
1 390

Вьетнам Хитой мамлакат суверенитетини бузаётганини маълум қилди

Вьетнам Хитой мамлакат суверенитетини бузаётганини маълум қилди
Фото: Reuters
Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли Парасел ороллари яқинидаги ҳарбий машғулотлари Вьетнам суверенитетини бузмоқда. Бу ҳақда Вьетнам ташқи ишлар вазирлиги вакили Фам Тху Ҳанг маълум қилди.

«Биз Вьетнамнинг Ҳоангша (Парасел ороллари) ва Чионгша (Спратли) архипелаглари устидан суверенитетини бузувчи ҳар қандай ҳаракатларга қатъиян қаршимиз»,— деди у 16-20 июл кунлари Парасел ороллари яқинида Хитой томонидан ўтказилган ҳарбий-денгиз машғулотларига изоҳ бераркан.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар «Вьетнамнинг мазкур архипелаглар устидан суверенитетини жиддий тарзда бузади».

Бундан ташқари, Фам Чионгша ва Ҳоангша яқинида Вьетнамнинг рухсатисиз ҳаракат қилиш ноқонуний ҳамда Вьетнам суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузувчи ҳаракат деб қабул қилинишини билдирди.

Ҳаной Спратли ва Парасел ороллари Вьетнамга қарашли деб ҳисоблайди. Бу оролларга Хитой ва Вьетнамдан ташқари, яна уч мамлакат даъво қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вьетнам Хитой мамлакат суверенитетини бузаётганини маълум қилди