Фото: AP Photo
Ҳиндистондаги президентлик сайловларида Миллий демократик альянсдан номзоди кўрсатилган Драупади Мурму ғалаба қозонди. Бу ҳақда Times оф Индиа хабар берди.
Мурму парламент аъзолари, штатлар ва ҳудудларнинг маҳаллий ассамблея аъзолари орасидан сайловчилар овозининг 64 фоизини қўлга киритди, унинг мухолифатдаги рақиби Яшвант Синха эса 36 фоиз овоз олди. Мурму мамлакатнинг барча штатларидан овоз олган, Синха учта штатда ютқазган. Синха Мурмани ғалабаси билан табриклади.
Мамлакатнинг амалдаги бош вазири Нерендра Моди ҳам янги президентни табриклади.
«Драупади Мурмунинг ҳаёти, унинг курашлари, беқиёс хизмати ва ибратли муваффақияти ҳар бир ҳиндистонликни рағбатлантиради. У фуқароларимиз, айниқса камбағаллар, чеккадагилар ва мазлумлар учун умид чироғи бўлди», — деб ёзди Моди Twitter’да.
Мурму 25 июлда, амалдаги президент Рам Натха Ковинднинг ваколат муддати тугайдиган куни қасамёд қилади.
Ҳиндистон — парламент республикаси, шунинг учун мамлакатда президент асосан вакиллик функцияларини бажаради. Унинг ваколат муддати беш йил ва кетма-кет икки муддатдан ошмайди.
Мурму Ҳиндистон мустақилликка эришган 1947 йилдан бери 15-президенти бўлди. Мурму Ҳиндистон тарихида Пратибха Патилдан кейин иккинчи аёл президентга айланди, Патил 2007 йилдан 2012 йилгача Ҳиндистон раҳбари бўлган.
Мурму 64 ёшда ва бунгача Ҳиндистон шарқидаги Жаркҳанд штатининг губернатори бўлган. Мурму 1997 йилда муниципал депутат бўлиб иш бошлаганидан бери сиёсатда. Ўшандан буён у Миллий демократик альянсдаги энг йирик ўнгчи Бҳаратия Жаната партиясининг аъзоси бўлиб, партия раҳбари — Нерендра Моди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди