Фото: Picture Alliance
Беларус раҳбари Александр Лукашенко бу мамлакатни тарк этган фуқароларни сиртдан суд қилиш имконини берувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Лукашенко матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Айбланувчилар террорчилик ҳаракатлари, геноцид, ёлланма ҳаракатлар, давлатга хиёнат, қўпорувчилик, экстремистик тузилма яратиш ёки унда иштирок этиш тўғрисидаги моддалар, шунингдек тартибсизликлар ва санкциялар қўллашга чақириқлар бўйича сиртдан судланиши мумкин.
Бундан ташқари, қонун билан ҳукмлар устидан кассация тартибида апелляция бериш тартиби киритилмоқда. Шикоят ва протестлар областлар ҳамда Минск шаҳар судлари президиумларида кўриб чиқилади. Эндиликда, агар Олий суд биринчи инстанция суди сифатида ишни кўриб чиққан бўлса, ҳукмлар устидан апелляция шикояти ҳам бериш мумкин бўлади.
Zerkalo.io порталининг таъкидлашича, Беларусда фуқаролар жами 48 та жиноий модда бўйича сиртдан суд қилиниши мумкин, уларнинг баъзиларида ўлим жазоси назарда тутилган. Нашрнинг билдиришича, Беларуснинг вояга етган ҳар қандай фуқароси сиртдан судланиши мумкин.
Янги қонун қамраб олган қатор моддаларга кўра, Беларус мухолифатчиларига нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган. Жумладан, мухолифат етакчиси Светлана Тихановскаяга экстремистик тузилма яратиш, давлат ҳокимиятини қўлга киритиш мақсадида фитна уюштириш ва террорчилик актига уриниш моддалари бўйича айблов эълон қилинган. Беларус мухолифатининг мувофиқлаштирувчи кенгаши президиуми аъзоси Павел Латушко ҳам янги қонун билан судланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди