Фото: Reuters
Россия ва Украина музокарачилари миллионлаб тонна донни экспорт қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Бугун, 22 июлда улар Истанбулда учрашиб, Россиянинг Украинадаги Қора денгиз портлари блокадасини тўхтатишга қарор қабул қилади.
Агар сўнгги дақиқада вазият издан чиқмаса, келишув тахминан 22 миллион тонна буғдой, маккажўхори ва бошқа экинларни Украинадан бутун дунё бўйлаб ташиш имконини беради. Бу эса глобал озиқ-овқат инқирози хавфини олдини олади.
Келишув имзоланиш жараёнида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва битим бўйича музокараларда муҳим рол ўйнаган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирок этади.
Гарчи Россия шартнома доирасида юк кемалари ёки Украина портларига ҳужум қилмасликка рози бўлган бўлса-да, Украина мамлакатнинг бу қарорига шубҳа билан қарамоқда.
Шартномага кўра, Украина портларига кетаётган юк кемалари Туркиядаги кузатув майдончаларида текширилади.
Бу кемалар қурол контрабандасида қўлланилиши мумкинлиги тўғрисида Россиянинг хавотирларини йўқ қилиш учун зарур. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди