Фото: «РИА Новости»
Беларусь президенти Александр Лукашенко AFP агентлигига берган интервьюсида у панславян давлатини яратиш орзусида эканини айтди. Бу ҳақда «БелТА» хабар берди.
«Мен славян давлатини орзу қилганман. Улар ўз даврида рус дунёси ғоясини илгари сурган. 1990 йиллардан бери мен доим славян давлатларини яратиш ҳақида гапириб келаман. У ерда поляклар, словаклар, болгарлар ва бошқаларни кўраман», — деди Лукашенко.
Беларусь президентининг сўзларига кўра, ҳар ким ўз мамлакатида яшаса-да, улар орасидаги алоқани йўқотмаслик керак: «Аммо биз славянлармиз. Мен бу ҳақда гапирганман».
14 июль куни «Витебскдаги Славян бозори» санъат фестивалининг очилиш маросимида сўзга чиққан Лукашенко НАТОнинг шарққа томон кенгайиши «славянларни баррикадаларнинг турли томонларига тарқатиб юборганини» айтди. У Украина мавзусига тўхталиб, мамлакат сиёсатчилари «славян ўзлигидан воз кечганини» иддао қилди. Беларусь президентининг сўзларига кўра, айни пайтда Украина «йўқотилган», бу Россия «ҳарбий операцияси» бошланишидан анча олдин содир бўлган.
Йил бошида Беларусь президенти Украинани «славянлар бағрига» қайтаришга ваъда берган эди. У Ғарбнинг ҳаракатларини «Россия—Украина биродарлигини қонга ботириш»га уриниш деб атади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам «славян биродарлигини» сақлаб қолишга чақирди. Россиянинг мамлакатдаги ҳарбий амалиёти ҳақида гапирар экан, Лукашенко Минск Москвани қўллаб-қувватлашини, бироқ беларуслар учун руслар ва украинларнинг тўқнашуви фожиа эканини айтди.
Апрель ойида Лукашенко 1999 йилда Россия ва Беларусь имзолаган иттифоқ давлати «ҳеч ким хафа бўлмаслиги» учун янги тамойиллар асосида қурилаётганини айтганди. «Ишончим комилки, собиқ советнинг қолган республикалари ҳам ушбу иттифоққа қўшилади», — деган у. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди