Фото: Shutterstock
«ЛХР» ва «ДХР»дан сўнг Херсон областининг оккупацион маъмурияти Google’га кириш имконияти тўхтатиб қўйилиши тўғрисида маълум қилди. Улар бу қарорни Украина ва Америка расмийлари қидирув тизимидан фойдаланиши билан изоҳлади.
Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Херсон областида энг йирик Google қидирув тизимига кириш блокланди. Бу ҳақда 22 июль, жума куни оккупацион маъмурият вакилига таяниб, РИА «Новости» хабар берди.
«Google қидирув тизими ўчирилди, худди шу нарса YouTube ва Viber билан ҳам кузатилган. Қидирув тизими блокланган», - дея оккупацион ҳокимиятнинг баёнотидан иқтибос келтирган агентлик. Қайд этилишича, блоклашга Украина ва Америка расмийлари ушбу сервислардан фойдаланиши сабаб бўлган.
Аввалроқ «Донецк халқ республикаси», ундан бир кун олдин эса «Луганск халқ республикаси»да Google’га кириш блоклангани ҳақида хабар берилган эди.
Украинанинг Россия кучлари томонидан босиб олинган ҳудудларида янги «ҳарбий-фуқаролик маъмуриятлар» тайинланди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатила бошланди, аҳолига Россия паспортини олиш таклиф қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»