22:10 / 23.07.2022
4 819

Ўзбекистонликларни юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш бўйича эълонлар тарқалмоқда

Ўзбекистонликларни юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш бўйича эълонлар тарқалмоқда
Ижтимоий тармоқдаги баъзи ахборот каналларида Ўзбекистон ва Қирғизистондан фуқароларни юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш тўғрисида эълонлар тарқалмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу бўйича огоҳликка чақирди.

Мустақил журналистик суриштирувларда ушбу эълонлар орқали фуқароларни Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш асосий мақсад экани маълум қилинмоқда. Шу муносабат билан фуқаролардан хорижда иш таклиф этилаётган норасмий эълонларга ишонмаслик сўралган.

«Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонликларни юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш бўйича эълонлар тарқалмоқда