06:00 / 25.07.2022
1 184

Тунисда янги конституцияга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда (видео)

Тунисда янги конституцияга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда (видео)
Фото: Reuters
Тунисда минглаб одамлар президент Қайс Саид томонидан таклиф этилган конституция лойиҳасига қарши намойишга чиқди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

Намойишчилар давлат раҳбарининг ҳаракатларини давлат тўнтариши деб атаб, у ҳокимиятни тортиб олмоқчи, деб ҳисобламоқда. Мамлакат асосий қонунига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум 25 июль куни бўлиб ўтиши керак.

«Конституциянинг мазмун-моҳияти кучлар мувозанатини таъминлашдан иборат, бироқ янги конституцияда президентга амалда чексиз ваколатлар берилган, унда импичмент ёки ҳайфсан эълон қилиш механизми йўқ», — деди Тунис аҳолисидан бири.

2021 йили Тунис президенти коронавирус инқирози билан курашдаги муваффақиятсизликлар сабаб юзага келган оммавий норозилик намойишлари фонида ҳукуматни тарқатиб юборган ва парламент фаолиятини тўхтатган эди.

«Бир йил олдин мен ўзгариш тарафдори эдим, ижобий ўзгаришларни, мамлакатни талон-торож қилган ўғриларни жавобгарликка тортишни ёқлаганман. Лекин президент конституциянинг амал қилишини тўхтатиб қўйганида, унинг ҳақиқий юзини кўрдик. Биз унинг коррупция билан курашишга унчалик қизиқмаслигини кўрдик. Шу пайтгача ҳеч ким судлангани йўқ», — деди намойишга чиққан тунислик аёл.

Президентнинг рақиблари орасида, биринчи навбатда, ҳукмрон «Эн-Наҳда» партияси тарафдорлари бор. Шу билан бирга, тунисликларнинг салмоқли қисми давлат раҳбарининг ҳаракатларини маъқулламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тунисда янги конституцияга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда (видео)