08:38 / 25.07.2022
2 266

“Россия ҳақ”: Грецияда таниқли сиёсатчи шундай шиор билан сайловда қатнашмоқчи

“Россия ҳақ”: Грецияда таниқли сиёсатчи шундай шиор билан сайловда қатнашмоқчи
Грециянинг собиқ энергетика вазири Панайотис Лафазанис “Россия ҳақ” деб ёзилган сайловолди плакатини тақдим этди, деб хабар қилмоқда Pronews.gr.

Сиёсатчи ўзининг “Миллий озод бўлиш демократик ҳаракати” янги партиясини шундай тарғиб қилмоқда.
Россия ҳақ. АҚШ ва НАТО Украинани жаҳаннамга айлантирди, улар сайёрани жарлик сари етаклашмоқда, Европани йўқ қилишмоқда, Грецияни хонавайрон ва майиб қилишмоқда. Чириган, порахўр, олигарх ва қул сиёсий режимини ағдариб ташланг!”, - дея ёзилган плакатда.

Сиёсатчининг ўзи эса Россия ҳарбийлари Украинадаги махсус ҳарбий операция давомида фойдаланаётган “Z” ҳарфи белгиси билан бирга тасвирланган.

Панайотис Лафазанис 9 май кунига бағишланган Афинадаги 1941-1944 йилларда Греция озодлиги ва мустақиллиги учун қурбон бўлган совет жангчилари ҳайкали олдидаги митингда қатнашиб, ўшанда янги сўл партия тузиш нияти борлигини маълум қилган эди.

Грециянинг собиқ бош вазири Алексис Ципрас ҳукуматида Лафазанис Энергетика вазирлигига раҳбарлик қилган. 2015 йили у маслакдошлари билан ҳукмрон партия СИРИЗА сиёсати кескин ўзгаргандан сўнг норозилик белгиси сифатида Вазирлар маҳкамаси таркибидан чиқиб, “Халқ бирлиги” партиясини тузганди. 2015 йилдан 2019 йил 2 июнигача унинг етакчиси бўлди.

Лафазаниснинг сўзларига кўра, унинг янги партиясининг мақсади “Грециянинг янги озод бўлиши” бўлади. Сиёсатчи Россия Украинада ҳақ эканини таъкидлаган. “Бизда тинчлик бўлиши учун, Европа ва дунёда яхши муҳимт бўлиши учун у ғалаба қозониши керак. Бошқа ечим йўқ”, - деб ҳисоблайди у.

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан Донбассда таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Россия ҳақ”: Грецияда таниқли сиёсатчи шундай шиор билан сайловда қатнашмоқчи