09:07 / 25.07.2022
2 580

Ё ядро келишувига қайтиш, ё Россиядан узоқлашиш - Эрон иккисини ҳам танламади

Ё ядро келишувига қайтиш, ё Россиядан узоқлашиш - Эрон иккисини ҳам танламади
АҚШ Эрон олдига иккита вариант қўйди, аммо Эрон учинчисини маъқул кўрди.

АҚШнинг Эронга оид масалалар бўйича вакили Роберт Малли CNN телеканалига берган интервьюсида Эрон ядровий келишувни қайта тиклаш ёки Россия билан алоқаларни ўрнатиш масаласида танлов қилиши кераклигини айтган, аммо Эрон жума куни ҳеч биридан воз кечмаслигини маълум қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани Twitter саҳифасида Эроннинг позициясини билдирган: “JCPOA (Эрон ядровий келишув дастури) ва қўшнилар билан Эрон яхши алоқада. АҚШнинг қатъиятсизлиги келишувга эришишдаги асосий тўсиқ бўлиб келмоқда. Россия билан қўшничилик сиёсати учун JCPOA ёки АҚШдан рухсат олмаймиз".

Ядровий келишувни тиклаш имконияти кундан-кун торайиб бораётганини қўшимча қилган Малли Вашингтоннинг Эронни ядро қуролига эга бўлиш имконини йўққа чиқаришга интилаётганини таъкидлaди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Эронни Украина халқига қарши урушда Владимир Путинни қўллаб-қувватлаган оз сонли давлатлардан бири эканлигини айтиб, Теҳрон учун ядровий келишувга қайтиш энг яхши ечим эканлигини такидлаган. Агар Эрон ядровий келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, АҚШ санкцияларни ўз кучида қолдирмоқчи.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ўз мамлакатининг ядровий келишувни қайта тиклаш бўйича тўхтаб қолган музокаралар бўйича позициясини яна бир бор таъкидлаб, Эрон кучли ва барқарор келишувга эришишга жиддий ёндашишини айтган.

Абдуллаҳиён Эрон телеканалига берган интервьюсида Вашингтоннинг ядровий келишувни қайта тиклашга тўсқинлик қилиш ҳақидаги айбловини рад этиб, бу айбловни "ёлғон" деб таърифлади.

Шунингдек, у ўз мамлакати АҚШ билан билвосита музокараларни давом эттиришини таъкидлаб, ўлдирилган собиқ қўмондон генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун жавоб берилиши кераклигини, иш шунчаки ёпилмаслиги ва қўмондон учун ўч олиш уларнинг бурчи эканлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ё ядро келишувига қайтиш, ё Россиядан узоқлашиш - Эрон иккисини ҳам танламади