Фото: Bloomberg
22 июлда Украина ва Россия миллионлаб тонна ғалла экспорти бўйича келишувга эришган. Шундан сўнг, 23—24 июль кунлари Россия Одесса денгиз портига қанотли ракеталар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Ушбу ракета ҳужумидан сўнг глобал бозорларда буғдой нархи кўтарилди. Чикагодаги фьючерслар 4,6 фоизга, Сингапурда 3 фоизга ошди.
22 июлда келишувга эришилгандан сўнг нархлар деярли 6 фоизга тушиб кетганди. Бу февраль ойининг бошидан бери буғдой нархидаги энг паст даража.
- Россиянинг ракета ҳужуми ушбу келишувнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда ёмон ёндашув. Бу мамлакат билан битим у ёзилган қоғозга арзимайди деган қўрқувни яна бир бор кучайтиради, — деди Мелбурнда жойлашган Thomas Elder Markets компаниясининг дон бўйича таҳлилчиси Эндрю Уайтлоун.
Ракета тушган Одесса денгиз портида тўққизта кема бор эди, улардан тўрттасига 45,6 миллион долларлик маккажўхори ортилган. Дон кемалари Мальта, Либерия, Сьерра-Леоне ва Панама байроқлари остида бўлган.
Украина томонидан имзоланган ҳужжат нусхасига кўра, келишув томонлари ташаббусда иштирок этган савдо кемалари ёки порт инфратузилмасига ҳужум қилмаслик мажбуриятини олган.
Украина армияси жанубий қўмондонлиги матбуот котиби Наталя Хуменюк телевидение орқали ракеталар портдаги дон омборига тегмаганини билдирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»