Украинада жанг қилишдан бош тортган россиялик ҳарбийлардан бири, шунингдек, яна бир аскарнинг отаси The Insider нашрига Луганск областининг Брянка шаҳридаги «бош тортганлар» учун махсус марказда сақлаш шароитлари, қийноқлар ва таҳдидлар ҳақида гапириб берди. Уларнинг ҳикояси 24 июль, якшанба куни The Insider нашрида чоп этилди.
Эркак The Insider нашрига маълум қилишича, у маънавий тайёр эмаслиги сабабли урушда қатнашишдан бош тортганлиги ҳақида рапорт ёзган. У билан бирга яна икки юзга яқин одам буни қилган, дея аниқлик киритди у. Улардан баъзилари уйларига жўнатилган, бироқ кўплари қўйиб юборилмаган ва аввалига «лагерга» олиб кетилган, сўнгра панжарали камерада сақланган, кейин Брянкадаги «марказ»га жўнатилган, деди у.
У ерда ҳарбийларга дисбат, қурилиш баталони ва лагерь билан таҳдид қилинган. Қўмондонлик ҳарбийлар билан нима қилиш кераклигини шахсий суҳбатлардан сўнг, жумладан, психолог билан ҳал қилади, деди аскар. «Улар менга: «Сенда иккита йўл бор - олдинга боришинг мумкин ёки рад этишинг мумкин, лекин сени тергов изоляторига ташлашади». Улар чуқурни шундай деб аташади. Мен рад этишни режалаштирмоқдаман. Балки бу ердан чуқурсиз, хотиржамлик билан кетиш мумкин бўлар. Бўлинмага қайтиш варианти ҳам бор», деди ҳарбий хизматчи.
Унинг сўзларига кўра, «бош тортганлар» учун телефонларга рухсат берилмаган ва улардан фақат қўриқчилардан яширин фойдаланиш мумкин. «Буни яширишимизга тўғри келяпти. Агар топиб олишса, синдириб ташлашади», деди у журналистларга.
Нашрнинг яна бир суҳбатдоши – жанг қилишдан бош тортган аскарлардан бирининг отаси сўзларига кўра, уч ойлик хизматдан сўнг шартнома бўйича аскарларга таътил ва жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош тортиш имконияти ваъда қилинган. Шунга қарамай, улар хизматни давом эттиришдан бош тортаётганини эълон қилгач, ҳибсга олиниб, Брянкага олиб кетилган ҳамда бир ойдан ортиқ вақтдан бери ҳибсда сақланмоқда. Аскарнинг отасининг айтишича, унинг маълумотига кўра, шартнома бўйича аскарлар даҳшатли шароитда сақланяпти. «Қандайдир чуқурлар, қийноқлар ва шунга ўхшаш нарсалар. У ердан келган одамлар шундай дейишяпти», - дея унинг сўзларини келтиради The Insider.
«Верстка» нашрининг ҳисоб-китобига кўра, февраль ойидан бери камида 1793 нафар ҳарбий хизматчи Украина билан урушда қатнашишдан бош тортган. Уларнинг камида 234 нафари Луганск областининг Брянка шаҳри яқинида мажбуран сақланмоқда, деди уларнинг яқинлари «Верстка» нашрига.
Марказда сақланаётган бошқа ҳарбий хизматчилар оналарининг ҳикоялари ҳам «Настоящее время» нашрида чоп этилган. «Ертўлада овқатсиз ўтирибмиз. Икки кунга яқин шу ерда ушлаб турамиз дейишди. Энди қаерга боришим маълум эмас. Яширинча телефонни олиб келдим. Буюмларимни олиб қўйишди. Кимда телефон топилса, жойида синдириб ташлашди. Замбилларда ухлаяпмиз. Чироқ йўқ, қоронғида ўтирамиз. Уйга ҳеч ким юборилмайди дейишди. Аввал тергов изолятори, кейин суд. Суд шу ерда, Луганскда бўлар эмиш», деб ёзган аскарлардан бири онасига. Ҳарбий хизматчилар уларни «Вагнер» ХҲК ходимлари қўриқлашаётганини, аскарлар эса казармага айлантирилган мактаб ертўласида сақланаётганини айтди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи