07:00 / 27.07.2022
1 050

Ҳозирча ва расман: Украинадаги уруш туфайли 5237 тинч аҳоли ҳалок бўлди

Ҳозирча ва расман: Украинадаги уруш туфайли 5237 тинч аҳоли ҳалок бўлди
Украинадаги урушнинг беш ойи давомида (2022 йил 24 февралдан 24 июлгача) 5237 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, дея хабар беради БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси.

БМТ маълумотларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар пайтида 2019 нафар эркак, 1379 нафар аёл, 143 нафар вояга етмаган қиз ва 164 нафар ўғил бола ҳалок бўлган. Яна 41 нафар ўлган болалар ва 1491 нафар катталарнинг жинси ҳақида маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.

7035 киши, жумладан 1384 эркак, 1017 аёл, 150 қиз ва 215 ўғил тан жароҳати олди. Яна 195 нафар бола ва 4074 нафар катталарнинг жинси ҳозирча маълум эмас.

БМТ Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида тинч аҳоли орасида энг кўп қурбон бўлганини қайд этди.

Қурбонларнинг аксарияти ҳарбийлар кенг масофали портловчи қуроллар, жумладан, оғир артиллерия, кўплаб ракеталар, ракеталар ёки ҳаво ҳужумларидан фойдаланганда ҳалок бўлган ёки яраланган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин телемурожаатида Украина шарқидаги Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилиши ортидан уруш бошланган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳозирча ва расман: Украинадаги уруш туфайли 5237 тинч аҳоли ҳалок бўлди