Исроил мудофаа кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги Селфит шаҳридаги икки фаластинлик маҳбуснинг уйларини бузиб ташлади.
Онадўли ахборот агентлигининг хабарига кўра, бу ҳаракатлар 26 июль, сешанба куни эрталаб амалга оширилган.
Фаластинлик маҳбуслар Юсуф Ася ва Яҳё Мерининг уйлари портловчи қурилмалар ёрдамида портлатилган.
Бузиб ташлашдан аввал ҳарбийлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида жанжал келиб чиққан. Хавфсизлик кучлари травматик қурол ишлатган: беш фаластинлик яраланган.
Исроил расмийлари Ася ва Мериларни 29 апрель куни яҳудий аҳоли пунктлари маъмурияти биносида қўриқчининг ўлдирилишида айбламоқда.
Исроил турли баҳоналар билан 1967 йилда ишғол қилинган Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилдаги Фаластин аҳолисига тегишли уйлар ва биноларни бузиб ташламоқда.
Халқаро ҳамжамиятнинг муносабатига қарамай, Исроил кучлари босиб олинган Шарқий Қуддусда, хусусан, Шайх Жарраҳ ва Силван ҳудудларида яҳудий аҳоли пунктларини кенгайтириш мақсадида фаластинликларнинг уйларини бузишда давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди