Фото: Bloomberg
АҚШ сенатори Марко Рубио Хитойнинг Россиядан нефть ва бошқа энергия маҳсулотларини сотиб олишига қарши санкциялар таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Республикачи сенаторлар Рубио, Рик Скотт ва Кевин Крамер 26 июль куни Россиядан Хитойга нефть ёки суюлтирилган газ ташувчи танкерларни суғурта қилган ёки рўйхатдан ўтказган ҳар қандай юридик шахсга жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этди.
Рубиога кўра, Россиядан энергия сотиб олаётган Хитой Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
- Ҳар қандай ташкилот, жумладан, Хитой давлат компаниялари ҳам уларга бу саъй-ҳаракатларда ёрдам берса, оғир оқибатларга дуч келиши керак, — дейилади сенатор баёнотида.
Бу йил Россия нефтининг Хитойга импорти кескин ошган.
Россиядан Хитойга нефть етказиб беришни тўхтатиш мамлакатни Ҳиндистон каби бошқа йирик харидорлар билан Яқин Шарқ ва Африка нефти учун қаттиқроқ рақобатлашишига олиб келиши мумкин. Бу эса нархлар яна оширилиши мумкинлигини билдиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди