
Фото: Akipress
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубоев тўртинчи маслаҳат учрашувида Украина масаласи муҳокама қилинганми ёки йўқлигини маълум қилди, деб ёзади Akipress.
«Минтақавий ҳамкорлик глобаллашув билан боғлиқ бўлиши мумкин, қайноқ нуқталар - Украина ва Россия, бизни ўраб турган Афғонистондир. Шу муносабат билан ҳар бир давлат ўз хавотирини билдирди: биринчидан, биз Марказий Осиёда хавфсизликни қандай сақлаб қолишимиз мумкин, иккинчидан, глобаллашув ва зиддиятли вазиятлар шароитида қандай ҳамкорлик қилишимиз мумкин, учинчидан, Россия ва Украина қандай музокаралар олиб бормоқда ва улар қачон тугайди. Шу масалалар кўриб чиқилди», деди у.
Кулубоевнинг таъкидлашича, барча томонлар можаро тезроқ тугашидан манфаатдор, чунки бу барчага таъсир қилади.
«Биринчидан, транзит ташиш масаласи, Европанинг барча самолётлари Россия устидан уча олмайди ва бошқа йўллар билан Марказий Осиёга келяпти. Иккинчидан, Марказий Осиёга етказилиши керак бўлган барча товарлар бошқа йўллар орқали ўтяпти, шу орқали маҳсулот, товар ва бошқалар нархи ошяпти. Биз батафсил муҳокама қилмадик, бироқ ҳамма можаронинг тезроқ тугатилиши тинч ҳамкорликдан манфаатдор бўлган барча мамлакатлар манфаатларига мос келишини таъкидлади», — дея хулоса қилди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг