Украина президенти Владимир Зеленский Украина давлатчилиги куни муносабати билан қилган мурожаатида Украина Киев Русининг ягона меросхўри эканлигини айтди.
«Украина давлати камида бир ярим минг йил аввал мавжуд бўлган. Кий, Щек, Хорив ва Либедь Украина пойтахтига асос солишган ва Украина Киев Русининг ягона қонуний меросхўри саналади», — деди Зеленский.
Зеленский, шунингдек, Украина «мустамлака, анклав, протекторат, ўзга империяларнинг бир қисми, «ички ҳудуди», иттифоқ республикаси, автономия эмас, балки эркин, суверен, бўлинмас ва мустақил давлат экани»ни таъкидлаган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Зеленскийнинг «Киев Руси вориси» ҳақидаги сўзларига дарҳол кинояли муносабат билдирди.
«Княз Владимир, Украинанинг бир қисми Россия деб аталишидан хафа бўлманг», деди вазирликнинг расмий вакили Мария Захарова. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?