08:10 / 29.07.2022
1 208

Дунёдаги энг машҳур бренд номи маълум бўлди

Дунёдаги энг машҳур бренд номи маълум бўлди
Фото: Hypebeast
WWD нашри Lyst платформаси рейтингига таяниб, дунёдаги энг машҳур бренд номини эълон қилди.

Рейтингда биринчи ўринни Италиянинг Gucci модалар уйи эгаллади. У сўнгги тўққиз ой давомида етакчи бўлган Balenciaga’дан ўзиб кетишга муваффақ бўлди.

Қайд этилишича, Gucci машҳурлиги июнь ойида Adidas билан ҳамкорлик қилганидан кейин кескин ошган.

Шундай қилиб, ушбу бренднинг интернетдаги қидирув сўровлари бирданига 286 фоизга ўсди. Бундан ташқари, британиялик қўшиқчи Ҳарри Стайлес билан ҳамкорлик ва Пуглиадаги круиз шоуси Gucci’нинг машҳурлигига таъсир қилди.

Нашр Никол Кидман ва Ким Кардашьян бошчилигидаги кўплаб машҳурлар иштирок этадиган Париждаги шоудан сўнг Balenciaga яна биринчи ўринга чиқишини кутмоқда.

Бундан ташқари, Diesel, Nike ва Dolce&Gabbana рейтингда юқорига кўтарилган бўлса, Bottega Veneta, Moncler ва Off-White 20-ўриндан пастга тушиб кетди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг машҳур бренд номи маълум бўлди