Америка Қўшма Штатлари ўзини эрка супер куч каби тутмоқда, инқирозда Россия раҳбари Владимир Путин эмас, АҚШ президенти Жо Байден айбдор. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалари разведкасининг нафақадаги офицери Скотт Риттер YouTube каналида айтиб ўтди.
“Биз (АҚШ) дунёдан бизнинг шартларимиз асосида, бизнинг қоидаларимизга мувофиқ ҳаракат қилишини талаб қиламиз. Бу дегани, дунё бизнинг ва фақат бизнинг оҳангимизга рақс тушиши керак”, деди у.
Риттернинг айтишича, дунёда нафақат америкаликлар, балки ўзларининг суверен манфаатлари ва ҳуқуқларига эга бўлган бошқа одамлар ҳам яшайди. Шунга қарамай, АҚШ нафақат Россия ва Украинага, балки бутун Европага ўз ихтиёрини юкламоқчи.
Офицер, шунингдек, Америка етакчиси Жо Байденнинг содир бўлаётган воқеалар учун айбни Россия президенти Владимир Путин зиммасига юклашга уринишларини эслади.
“Йўқ, ундай эмас. Жо Байден айбдор”, дея хулоса қилди Риттер.
Аввалроқ офицер расмий Москва Ғарб устидан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ғалаба қозонишга муваффақ бўлганини айтганди.
Россия 24 феврал куни Украинада ҳарбий операция бошлади. Президент Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Бунинг учун, унинг сўзларига кўра, “Украинани демилитаризация ва денацификациялаштириш”ни амалга ошириш, Донбассдаги “тинч аҳолига қарши қонли жиноятлар” учун жавобгар бўлган барча ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?