2 010
Осиёнинг энг бадавлат аёли бойлигининг ярмидан кўпини йўқотди. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
Фото: Mirror Review
Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, Осиёнинг энг бадавлат аёли Ян Хуэйяннинг бойлиги қарийб 24 млрд доллардан 11 млрд долларга тушди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Бунга сабаб қилиб Хитойда жорий йил мулк инқирози кучайиб бораётгани кўрсатилмоқда, чунки 41 ёшли миллиардер мамлакатнинг савдо бўйича энг йирик кўчмас мулк ишлаб чиқарувчиси Country Garden Holdings’ни бошқаради.
Унинг улуши асосан 1992 йилда Гуангдонг провинциясининг Фошан шаҳрида компанияга асос солган отаси Ян Гоцяндан мерос бўлиб қолган.
Уй нархларининг тушиши, харидорларга бўлган талабнинг заифлашиши ва йирик ишлаб чиқарувчиларни қамраб олган қарз дефолти сабабли Country Garden акциялари бу йил ўз қийматининг ярмидан кўпини йўқотди.
Bloomberg миллиардерлар индексига кўра, Ян бойлигининг ярмидан кўпини йўқотганига қарамай, Осиёдаги энг бадавлат аёл бўлиб қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?