date
views 2 035

Қозоғистон фуқароси россиялик сайёҳларни “Z” ҳарфи учун жазолашни талаб қилди

Қозоғистон фуқароси россиялик сайёҳларни “Z” ҳарфи учун жазолашни талаб қилди
Қозоғистонлик тадбиркор полицияга қўнғироқ қилиб, Қозоғистон пойтахтида дам олаётган россиялик сайёҳлардан бири “Z” ҳарфи туширилган футболка кийганлиги ҳабар берди ва уни жазолашни талаб қилди, деб ёзади New Times.kz"

"Агар бу “ғунча” тўхтатилмаса, эртага улар ўз форумларида шундай ёзадилар: "Мен Қозоғистонга бордим, “Z” белгиси билан бир ҳафта ўтказдим ва ҳеч ким индамади", дейди у.

Нур-Султонлик фуқаро сайёҳ кийимидаги ёзув гўёки “зўравонликка чақириқ ва терроризм ташвиқоти” мавжудлиги билан изоҳлади.

Қозоғистон пойтахти полиция бошқармасида таъкидланганидек, “можароли вазиятнинг олдини олиш мақсадида” хорижликлар билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Шунингдек, россиялик сайёҳ кийимидаги “Z” белгисини ёқтирмаган тадбиркор Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг экстремизмга қарши кураш бўлимига ариза ёзгани ҳам маълум бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон фуқароси россиялик сайёҳларни “Z” ҳарфи учун жазолашни талаб қилди