Фото: AP
АҚШ Давлат департаменти раҳбари Лавров билан 15 февралдан буён илк телефон суҳбатида Россияни Украинадан ғалла экспорти бўйича келишувга риоя қилишга чақирди ва Москвани Украина янги ҳудудларини аннексия қилишдан огоҳлантирди.
АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 29 июль, жума куни Украинада уруш бошланганидан бери илк бор телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат Америка томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтди, деб таъкидлади Россия ТИВ.
Украинадаги уруш мавзулардан бирига айланди. Давлат департаменти раҳбари россиялик вазир билан суҳбатда жаҳон ҳамжамияти Россиядан Украина донини экспорт қилиш бўйича келишув мажбуриятларини бажаришини кутаётганига ишора қилди. Лавров эса жаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги вазият АҚШнинг РФга қарши санкциялари туфайли мураккаблашаётганини айтди.
Бундан ташқари, Блинкен дунё Украинанинг янги ҳудудлари аннексия қилинишини ҳеч қачон тан олмаслигини, агар бу содир бўлса, Россия қўшимча жазо чораларига дуч келишини таъкидлади. Ўз навбатида, Лавров Россия Украинадаги урушнинг барча «мақсадлари ва вазифаларини» амалга ошириш ниятида эканлигини таъкидлади. Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари урушнинг «географик вазифалари» кенгайтирилишини эълон қилиб, буни ғарб давлатлари томонидан Киевга узоқ масофага учувчи қуроллар етказиб бериш эҳтимоли билан боғлаган эди.
«Россияликлар бу ҳақда шахсан биздан эшитишлари жуда муҳим – нафақат биз буни (аннексияни) тан олмаслигимиз, балки қўлланиладиган жиддий санкциялар туфайли бу Россияга қимматга тушиши ҳам муҳим», - деди Блинкен журналистларга Лавров билан суҳбатдан кейин.
Блинкеннинг сўзларига кўра, Россия «Украинанинг бу ҳудудларида одамлар қандайдир йўл билан Россия таркибига киришга интилаётгандек кўриниш яратишга» уриниб, «қўлбола референдумлар»га тайёргарлик кўрмоқда. Бу овоз беришлар Россия президенти Владимир Путиннинг «Украина ҳудудини имкон қадар кўпроқ ютиб юбориш» истаги учун уюштирилмоқда, дея қўшимча қилди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.
Россияда ҳибсда сақланаётган АҚШ фуқаролари яна бир мавзуга айланди. Гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланган баскетболчи Бриттни Грайнер ва жосусликда айбланган, BorgWarner компанияси хавфсизлик бўйича директори Пол Уиланнинг ватанга қайтиши эҳтимоли бор. Блинкеннинг сўзларига кўра, у Москвани америкаликларни озод қилиш шартларини қабул қилишга ундаган.
Ўз навбатида, Лавров Блинкенга маҳбусларни алмашиш масаласида «сокин дипломатия» режимига қайтишни таклиф қилди, деб хабар қилди Россия ТИВ. Бир неча кун аввал АҚШ президенти Жозеф Байден маъмуриятининг америкаликларни АҚШда судланган Россия фуқароси Виктор Бутга алмаштириш таклифи ҳақида маълум бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?