Фото: AP
Ўтган ҳафта Хитойнинг «Тяньгун» орбитал станциясига «Вэньтянь» экспериментал модулини жўнатган Хитойнинг «Чанчжэн-5В» ракетаси қолдиқлари коинотдан назоратсиз қайтиб, Ер атмосферасига кириб бориши натижасида Ҳинд океанига тушиб кетди. Бу ҳақда АҚШ ҚК Космик қўмондонлиги Twitter’да маълум қилди.
АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш бошқармаси (NASA) раҳбари Билл Нельсон Пекинни Хитой ракетанинг Ерга қулаши траекторияси ҳақида маълумот бермагани муносабати билан масъулиятсизликда айблади.
«Барча космик давлатлар ўрнатилган илғор тажрибаларга амал қилиши ва космик чиқиндилар қулаши хавфини, айниқса «Чанчжэн-5В» каби оғир ракета-ташувчилар бўйича ишончли прогнозни таъминлаш учун маълумотларни олдиндан бўлишиш мажбуриятини бажариши керак», деб ёзади у Twitter’да.
Ракета ўтган якшанба, 24 июль куни «Вэньтянь» учувчисиз модулини коинотга учириш учун ишлатилган. Бу Хитойнинг «Тяньгун» орбитал станцияси учун мўлжалланган учта модулдан иккинчисидир. ХХР орбитал станцияси 2022 йил охиригача тўлиқ ишга тушиши керак, унинг Ер яқинидаги орбитада хизмат муддати тахминан ўн йил бўлиши керак. Сўнгги йилларда Хитой АҚШ ва Россияга етиб олиш учун ўзининг космик дастурларига миллиардлаб доллар сармоя киритди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?