18:35 / 01.08.2022
1 425

Германия қирувчи самолётлари Болтиқ денгизи осмонида патруллик қила бошлади

Германия қирувчи самолётлари Болтиқ денгизи осмонида патруллик қила бошлади
Фото: DPA / Jens Buttner
Германия, Венгрия ва Италия қирувчи самолётлари 1 август куни НАТОнинг Baltic Air Policing миссияси доирасида Болтиқбўйи мамлакатлари ҳаво кенгликларида патруллик қилишни бошлади. Германия федерал Мудофаа вазирлиги 1 август, душанба куни ўзининг твиттерида ҲҲКнинг хизматга киришиши ҳақида маълум қилди.

«Бугундан бошлаб Германия ҲҲК Болтиқбўйи мамлакатлари ҳаво ҳудудини қўриқлашни ўз зиммасига олади. Бундесвер 2005 йилдан бери Air Policing’да - халқаро ҳаво ҳудудида хавфсизлик ва Болтиқбўйи давлатлари миллий суверенитетини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда иштирок этиб келади», - дейилади вазирлик баёнотида.

Янги контингентлар апрель ойидан бери минтақада патруллик қилаётган Бельгия, Франция ва Испания бўлинмалари ўрнини босади, дея билдирди НАТО. «Россиянинг Украинага қарши уруши Европа хавфсизлигини тубдан ўзгартирган бир пайтда, НАТО қирувчи самолётлари кеча-ю кундуз иттифоқчилар ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишга тайёр. Биз доимо ҳушёр ҳолатдамиз», - деб маълум қилди Шимолий Атлантика альянси расмий вакили Оана Лунгеску.

НАТО бўйича иттифоқчилар Эстония, Латвия ва Литва осмонини 2004 йилда иттифоққа қўшилганидан бери навбатма-навбат қўриқлаб келади, сабаби бу учала давлатнинг ўз қирувчи самолётлари йўқ. НАТО миссияси доирасида, агар чет эл самолётлари парвоз қоидаларига риоя қилмаса ёки авиадиспетчерлар билан алоқага чиқмаса, қирувчи самолётлар осмонга кўтарилади.

«НАТО тезкор реакция билдирувчи самолётлари иттифоқчилар ҳаво кенгликларига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳар қандай самолётни тўхтатиб қолиш учун бир неча дақиқа ичида ҳавога кўтарилишга тайёр», — дея таъкидлаб ўтган альянс. Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан альянс ҳаво патруллари сонини янада оширди, дейилади НАТО хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия қирувчи самолётлари Болтиқ денгизи осмонида патруллик қила бошлади