Россия президенти Владимир Путиннинг Россия армиясига яқинда “Циркон” гипертовушли ракета тизимлари етказиб берилиши ҳақидаги баёноти бутун Буюк Британияда ваҳима уйғотди. Бу ҳақда журналист Дуглас Пейшент “Mirror” газетаси учун мақоласида ёзган.
“Гипертовушли қуроллар товуш тезлигидан тўққиз баравар тезроқ ҳаракатлана олади”, деб таъкидлаган у матнда. Шу билан бирга, Пейшент Россия раҳбарининг сўзларини асоссиз равишда “совуқ таҳдид” деб атаган.
Санкт-Петербургдаги Ҳарбий-денгиз флоти кунига бағишланган парад чоғида Путин яқин ойларда Россия Қуролли кучларига “Циркон” гипертовушли ракета комплексларини етказиб бериш бошланишини маълум қилди. Таъкидланишича, “Циркон”ни ишлатадиган биринчи кема “Адмирал Горшков” фрегати бўлади.
“Циркон" дунёдаги биринчи гипертовушли қанотли ракета бўлиб, ўзининг двигатель кучидан фойдаланган ҳолда атмосферада маневрлар билан барқарор аэродинамик парвозга қодир. У товуш тезлигидан тўққиз баравар тезроқ ҳаракатлана олади, унинг максимал отиш масофаси минг километрни ташкил қилади. “Циркон” ҳам сувусти, ҳам ердаги нишонларни йўқ қилишга қодир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?