Айман ал-Завоҳирий.
АҚШ раҳбарияти «Aл-Қоида» етакчиси Айман ал-Завоҳирийни йўқ қилди, деб хабар бермоқда Politico, Reuters ва AP ўз манбаларга асосланиб.
Зарба дронлар томонидан амалга оширилди, операция дам олиш кунлари бўлиб ўтган. Президент Жо Байден ҳам телемурожаат йўллаб, Завоҳирий ўлимини тасдиқлади.
Aл-Завоҳирий бин Ладен йўқ қилинганидан кейин гуруҳни бошқарган.
Хабарда айтилишича, Завоҳирий Кобулдаги уйида йўқ қилинган, унинг жойлашган ўрни АҚШ махсус хизматларига маълум бўлган. Бу 2021 йил августда АҚШ қўшинлари кетгандан сўнг, амалга оширилган илк ҳарбий ҳаракатдир.
Ушбу етакчи 2001 йил 11 сентябрдаги ҳужум айбдорларидан бири сифатида кўрилади, 2011 йилда Усама бин Ладен Покистонда йўқ қилингач, «Aл-Қоида» раҳбарлигига келган.
Завоҳирийнинг яширинган жойи учун АҚШ 25 миллион доллар мукофот белгилаганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?