
«Толибон» муваққат ҳукумати вакили Забиҳулла Мужоҳид.
«Толибон» муваққат ҳукумати вакили Забиҳулла Мужоҳид Кобулда «Aл-Қоида» етакчиси Айман ал-Завоҳирийнинг ўлдиришига муносабат билдирди.
Забиҳулла Мужоҳид АҚШнинг ҳаракатини маъқулламаган, унинг сўзларига кўра, «халқаро принциплар» қўпол равишда бузилган.
АҚШ ҳукмрон «Толибон» кучларини мазкур операциядан огоҳ этмаган ва ўз манбаларига асосланган ҳолда қарор қабул қилган.
Шунингдек, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам баёнот билан чиқиб, толибларни Завоҳирийни яширишда ва Доха келишувларига амал қилмасликда айблади.
Эслатиб ўтамиз, «Aл-Қоида» етакчиси Айман ал-Завоҳирий АҚШ учувчисиз мосламаси билан Кобулдаги уйи балконида ўлдирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар