12:30 / 02.08.2022
7 454

Медведев Қозоғистонни русларга нисбатан геноцидда айблади ва СССР қайта тикланишини маълум қилди

Медведев Қозоғистонни русларга нисбатан геноцидда айблади ва СССР қайта тикланишини маълум қилди
Фото: «РИА Новости»
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари ва собиқ президенти Дмитрий Медведев «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида пост ёзиб, Қозоғистон ва Грузия Россия империяси шарофати билан ҳозирда мавжуд эканини таъкидлади. Журналист ва сиёсатчи Ксения Собчак фикрича, Медведевнинг аккаунти хакерлар ҳужумига учраган, чунки пост бир неча дақиқадан кейин ўчириб ташланган.

Бироқ кўпчилик постни скриншот қилиб олишга улгурди. Унда айтилишича, Грузия Россия Империяси таркибидагина ҳозирги чегараларига эга бўлган. У Россия империясига киргунига қадар умуман мавжуд бўлмаган, деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Медведевнинг фикрича, «Шимолий ва Жанубий Осетия, Абхазия ва Грузиянинг ҳозирги ҳудуди фақат Россия билан ягона давлат таркибидагина бирлашиши мумкин».

«Қозоғистон — бу сунъий давлат, собиқ рус ҳудудлари, масалан, Гурев, Семипалатинск шаҳарлари, ҳатто Олмаота ҳам 1924 йилгача Верний деб аталган», — деб ёзди Медведев.

Бугунги кунда Қозоғистонда, Медведевнинг фикрича, русларга нисбатан геноцид амалга оширилмоқда ва Россия у ерга бормагунича, тартиб бўлмайди.

Шунингдек, постда айтилишича, «қачонлардир катта ва қудратли Совет иттифоқи таркибида бўлган барча халқлар яна биргаликда аҳил яшашади», «Киев ва Кичик Россиянинг барча ҳудудлари озод этилганидан кейин эса… Россия минг йиллар аввал Қадимги рус давлати давридагидек яна ягона, қудратли ва енгилмас бўлади».

Ксения Собчак фикрича, сиёсатчининг саҳифасига хакерлар ҳужум қилган. Пост Медведевнинг Telegram-каналига жойланмаган. Медведевнинг саҳифасига ҳужум уюштирилгани ҳақида расман маълум қилингани йўқ, пост жойлаштирилган саҳифа расман верификация қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Медведев Қозоғистонни русларга нисбатан геноцидда айблади ва СССР қайта тикланишини маълум қилди