Россия Олий суди Украинанинг «Азов» полкини «террорчи» ташкилот деб топди ва унинг РФ ҳудудида фаолиятини тақиқлади. 2 август, сешанба куни у РФ Бош прокуратурасининг тегишли даъвосини қаноатлантирди. Шу билан бирга, «ташкилот фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қарор дарҳол ижро этилиши керак», дейилади Россия Олий суди қарорида.
«Интерфакс» хабарига кўра, жараён қисман ёпиқ эшиклар ортида ўтган. Очиқ қисмда, жумладан, «Тарихий хотира» жамғармаси директори Александр Дюков ва РФ президенти ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (ИҲК) аъзоси Марина Аҳмедова эксперт сифатида сўзга чиқди, шунингдек, қарорнинг бир қисми эълон қилинди. РФ Бош прокуратураси май ойида «Азов»ни «террорчи» ташкилот деб тан олиш бўйича судга даъво киритган эди.
Май ойи ўрталарида бир неча юз киши бир неча ҳафта давомида «Азов» полки аскарлари томонидан ҳимояланган Мариуполдаги «Азовсталь» заводи ҳудудини тарк этди. Улар ўзини «ДХР» деб эълон қилган ҳудудга олиб кетилган. УҚК буни «қутқарув операцияси» деб атади ва «Азовсталь»дан асирга олинган аскарлар тез орада алмаштирилишини таъкидлади. Июль ойи охирида, Еленовкадаги колонияга берилган зарба натижасида 50 дан ортиқ асирга олинган «Азов» жангчилари ҳалок бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?