22:46 / 02.08.2022
2 241

Тайванда Хитойнинг эҳтимолий ҳужуми боис бомбапаноҳлар шай ҳолга келтирилмоқда

Тайванда Хитойнинг эҳтимолий ҳужуми боис бомбапаноҳлар шай ҳолга келтирилмоқда
Фото: REUTERS/Ann Wang
Тайбэйда 4600дан ортиқ ана шундай объектлар бўлиб, уларга пойтахт аҳолисидан тўрт баравар кўп - 12 млн нафарга яқин одам жойлашиши мумкин.

Тайван ҳукумати Хитой билан муносабатлар кескинлашиши фонида оролнинг йирик шаҳарларида бомбапаноҳларни шай ҳолатга келтира бошлади, деб хабар берди Reuters.

Хабарда айтилишича, одамлар ракета зарбаси берилган вақтда яшириниши мумкин бўлган жойлар белгилаб чиқилмоқда. Ҳукуматнинг фикрича, нафақат махсус бункерлар, балки ерости автотураргоҳлари, метро ва савдо марказларининг ерости қаватлари ҳам бомбапаноҳ вазифасини бажариши мумкин.

Тайбэйда 4600дан ортиқ ана шундай объектлар бўлиб, уларга пойтахт аҳолисидан тўрт баравар кўп - 12 млн нафарга яқин одам жойлашиши мумкин, деб ёзади Reuters.

Тайбэй фуқаролари смартфондаги илова ёрдамида ҳам яқин-атрофдаги бомбапаноҳ қаердалиги тўғрисида маълумот олишлари мумкин.

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи фонида Вашингтон ва Пекин ўртасидаги зиддият тобора кучайиб бормоқда.

Хитой ҳукумати бир неча бор АҚШни Пелосининг Тайванга ташрифини бекор қилишга чақирди.

Германиянинг dpa агентлиги Тайван парламентидаги манбаларга таяниб хабар беришича, Нэнси Пелоси Тайбэйга 2 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 (Тошкент вақти билан 19:30)лар атрофида қўниши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тайванда Хитойнинг эҳтимолий ҳужуми боис бомбапаноҳлар шай ҳолга келтирилмоқда