АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг самолёти Тайванга қўнди. Бу ҳақда Flightradar маълумотлари ва Тайваннинг «Санли» телеканали трансляцияси орқали маълум бўлди.
Нэнси Пелоси Осиё турнеси доирасида оролга ташриф буюрди.
Спикернинг ушбу орол давлатга ташриф буюриш бўйича режалари оролни ўзининг ажралмас қисми деб ҳисоблайдиган Хитойда кескин норозилик уйғотди ва расмий Пекин томонидан таҳдидлар янгради.
ХХР расмийлари бир неча бор Вашингтонни бундай ташриф оқибатларидан огоҳлантирди, сешанба куни эса АҚШ бунинг учун тўлов қилишини билдирди.
NHK телекомпаниясининг хабар беришича, АҚШнинг саккизта F15 қирувчи самолёти вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг самолётини кузатиб бориш учун Окинавадаги базадан ҳавога кўтарилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?