date
views 1 321

Зеленский хорижликларнинг Украина Қуролли кучларида хизмат қилиши муддатини 10 йилга узайтирди

Зеленский хорижликларнинг Украина Қуролли кучларида хизмат қилиши муддатини 10 йилга узайтирди
Фото: Global Look Press
Чет элликлар Украина Қуролли кучларида хизмат шартномасини бирйўла 10 йилгача узайтириши мумкин. Украина президенти Владимир Зеленский тегишли фармонни имзолади.

Ушбу фармон хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Украина Қуролли кучларида ҳарбий хизматни ўташи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритади. «Ҳарбий хизматчилар учун махсус даврда уларнинг хоҳишига кўра, янги шартнома бўйича ҳарбий хизмат ўташ муддати бир йилдан 10 йилгача, аммо ҳарбий хизмат учун чегараланган ёшдан ўтиб кетилмаган ҳолда узайтирилиши мумкин», — дейилади Украина президенти сайтида эълон қилинган ҳужжат матнида.

Чет элликларнинг ҳарбий хизмат ўташи тўғрисидаги аввалги қоида шартномани беш йилга узайтиришни назарда тутар эди.

Зеленскийнинг фармонига кўра, Украина Қуролли кучларида хизмат қилаётган хорижликларга ҳар йили таътил берилади, унинг давомийлиги хизмат стажига боғлиқ бўлади. Иш стажи 10 йилдан кам бўлса, таътил 30 календарь кунни, 10 йилдан 15 йилгача бўлса, 35 кунни ташкил қилади. 15 йилдан 20 йилгача иш стажига эга бўлган ҳарбий хизматчилар учун таътилнинг давомийлиги 40 кун, 20 йилдан ортиқ бўлганлар учун эса 45 кун.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский хорижликларнинг Украина Қуролли кучларида хизмат қилиши муддатини 10 йилга узайтирди