Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси
Ўзбекистон ва Польша давлатлари Интерпол ходимларининг ҳамкорликда олиб борган ҳаракатлари натижасида зўрлашда айбланаётган ўзбекистонлик эркак қўлга олиниб, экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг август ойидан бери ҳуқуқ-тартибот идораларимиз томонидан зўрлашда айбланиб, қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси М.Н. Варшавадан Тошкентга экстрадиция қилинди.
2022 йилнинг январида жиноятчи Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган, март ойида эса польшалик ҳамкорлар томонидан ушбу фуқаро Польша ҳудудига киргани ҳақида хабар келган.
Шундан сўнг Интерполнинг Ўзбекистондаги ММБ ходимлари томонидан қидирувдаги шахсни аниқлаш ва қўлга олиш борасида саъй-ҳаракатлар бошланган ва юборилган процессуал ҳужжатлар бўйича тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилиб, М.Н. ушланган.
Экстрадиция талаби қаноатлантирилгандан сўнг, ҳуқуқбузар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга қайтарилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?