1 578
Урушнинг 160-куни: Краматорскдан эвакуация қилинаётган қариялар, Николаев портидаги ёнғин (фото)
2 август куни АҚШ Алина Кабаева ва яна бир неча юқори мартабали россияликларга санкциялар қўллади. РФ олий суди Бош прокуратура давоси билан «Азов» полкини террорчи ташкилот деб эълон қилди ҳамда унинг Россияда фаолият юритишини тақиқлади. Россия ҳарбийлари тунда икки бор Миколайивни ўққа тутган, маҳаллий расмийларга кўра, университетдаги ошхона биноси шикастланган. Украина ҳукуматининг мажбурий эвакуация тўғрисидаги буйруғига бўйсунган ҳолда Краматорск ва бошқа аҳоли пунктларидаги украинлар ўз уйларини тарк этмоқда.
Қуйида 2 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Мариупол
Мариуполда ёниб кетган машиналар фонидаги россиялик ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган кўп қаватли уйлар харобалари. Ҳозирда Мариуполда нималар бўлаётгани ҳақида деярли маълумот йўқ — буни фақат ишғолдаги маъмурият ва Россия расмийларидан билиш мумкин.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Мариуполдаги оккупация маъмурияти томонидан йўлга қўйилган йўловчи автобуси.
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донбасс шимоли
87 ёшли Валентина Абрамановская Краматорскдан эвакуация вақтида қўлида ўз онаси ва синглисининг 50 йил олдин олинган фотосуратини тутиб турибди. Абрамановская ўзи яшаб келган қишлоқ ўққа тутилгач, у ердан кетишга мажбур бўлмоқда.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Refugease ташкилоти кўнгиллилари Краматорскда 84 ёшли Виктор Марюхега тўшакдан кўтарилишда ёрдам бермоқда. Марюхе ва Краматорскда яшовчи бошқа кишилар ҳукуматнинг Донбасс аҳолисини мажбурий эвакуация қилиш тўғрисидаги буйруғидан кейин Украинанинг бошқа хавфсиз ҳудудларига кетишига тўғри келмоқда.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Марина Гавриш ўз эри Вадим билан бирга ота-онасини Краматорскдан эвакуацияга кузатмоқда. У яқинларини яна қайта кўриши даргумон эканни айтади: бундай ёшда қариялар доимий парваришга муҳтож, энди эса у буни таъминлай олмайди.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Миколайив
Миколайивга ҳужум оқибатлари. Портдаги ўсимлик мойи сақланадиган омборхона ёниб кетган.
Фото: Костянтин і Влада Ліберови
Украин ўт ўчирувчилари Миколайив портига россиялик ҳарбийлар томонидан учирилган ракеталар келиб тушиши оқибатида ўсимлик мойи сақланадиган омборда чиққан ёнғинни ўчирмоқда. Фото: Костянтин і Влада Ліберови
Харкив области
Украин сапёрлари Харкив областида россияликлар ракеталари қолдиқларини йиғиштирмоқда. 2 август куни Золочевский район яна бир бор ракеталар ҳужумига учради. Турар жой биноси вайрон бўлган, қурбонлар йўқ.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин артиллериячиси Харкив атрофидаги позицияда буссолга (артиллерия зарбасини йўналтириш мосламаси) қарамоқда.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украинларнинг «Верба» баравар ўт очиш реактив тизими Харкив фронтида россияликлар позицияларига снаряд ёғдирмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Харкивда комендантлик соати бошланаётган чоғдаги момақалдироқ.
Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETA
1 март куни Россия ракетаси зарбасидан шикастланган Харкив области маъмурияти биноси.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»