19:05 / 03.08.2022
1 407

Японияда овқат қолдиқларидан цемент ишлаб чиқариш усули ихтиро қилинди

Японияда овқат қолдиқларидан цемент ишлаб чиқариш усули ихтиро қилинди
Озиқ-овқат чиқиндилари бутун дунё бўйлаб тарқалаётган муаммодир. Биргина Қўшма Штатларда барча озиқ-овқат маҳсулотларининг 40 фоизи истеъмол қилинмай ташлаб юборилади. Оқибатда жуда катта ҳажмдаги ресурслар исроф бўлмоқда, чиқиндилар полигонларда чириб, ўзидан жуда кўп миқдорда метан чиқармоқда. Озиқ-овқат чиқиндиларини фойдали нарсага айлантириш имкони борми?

Токио университети қошидаги Саноат фанлари институти олимлари қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун озиқ-овқат чиқиндиларидан фойдаланадилар. Бу усул фақат карам барглари ва апелсин қобиғи каби мева ва сабзавот қолдиқларидан цемент ишлаб чиқаришни назарда тутади. Тадқиқот натижалари умид бахш этмоқда: озиқ-овқат чиқиндиларининг самарали боғловчи модда экани исботланган.

Профессор Юя Сакаи раҳбарлигидаги тадқиқотчилар гуруҳи ёғоч кукунидан қурилиш материалларини тайёрлашда кенг қўлланиладиган «иссиқ пресслаш» усулидан фойдаланмоқда. Бунда денгиз ўтлари, карам барглари, апелсин, пиёз, қовоқ ва банан пўстлоғи қуритилади ва кукун ҳолатига келтирилиб, прессланади. Олинган цемент мустаҳкамлиги бўйича тижорий портланд цементдан қолишмаяпти.

Озиқ-овқат қолдиқларини қайта ишлашдан ташқари, янги жараён цемент ишлаб чиқаришдаги углерод чиқиндиларини камайтириши мумкин. Ҳозирча технология фақат кичик миқёсда синовдан ўтказилди. Аммо агар у саноатда қўллаш миқёсигача кенгайтирилса (гуруҳнинг кейинги мақсади), қурилиш материаллари бозоридаги «ўйин қоидалари»ни ўзгартириши мумкин.

Токио университети жамоаси томонидан ихтиро қилинган усул қурилиш саноатига ва иқлим ўзгаришига қарши курашга ҳам кенг кўламда таъсир кўрсатиши мумкин. Агар технология кенг миқёсда жорий қилинса, инсоният анъанавий цементга боғлиқликдан қутулиши мумкин. Ҳозирги вақтда цемент ишлаб чиқариш саноати улушига глобал карбонат ангидрид чиқиндиларининг қарийб 8 фоизи тўғри келади. Шунингдек ушбу усул иссиқхона газлари чиқиндиларининг энг катта манбаларидан бири бўлган озиқ-овқат чиқиндиларидан оқилона фойдаланиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда овқат қолдиқларидан цемент ишлаб чиқариш усули ихтиро қилинди