Россия Украина муаммосини ўз шартларида дипломатия йўли билан ҳал қилишга тайёр. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Германия собиқ канцлери Герхард Шредёрнинг Россия можарони музокаралар йўли билан тартибга солиш истаги борлиги ҳақида айтган гапларига шундай муносабат билдирди.
“Россия Украина муаммосини ўз шартларида дипломатия йўли билан ҳал қилишга тайёр ва тайёрлигича қолмоқда. Бу шартлар Истанбулда келишиб олинган эди, ва улар ҳар икки томон, Россия ва Украина музокарачилар томонидан мувофиқлаштирилган эди.
Кейин Украина томони келишувдан бош тортди ва музокараларни бас қилди. Россия тайёр, бизнинг шартларимиз Украина томонига жуда яхши маълум”, - деди Кремль вакили.
Песков Шредёр Украина атрофидаги муаммони дипломатия йўли билан ҳал этишда воситачи бўлиш истагини билдирмаганини қўшимча қилди.
Россия-Украина музокаралари
Россия-Украина музокаралари 28 февралда, уруш бошлаганидан тўрт кун ўтиб ўтказила бошлади. Беларусда бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди, кейин музокарачилар видео алоқа орқали мулоқотни давом эттирди. 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум доирасида Туркия Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулебанинг учрашувини ташкил қилди. 29 март куни эса Истанбулда юзма-юз музокаралар бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича Россия делегацияси Украина томонидан ўрганиб чиқиладиган ва мамлакат раҳбариятига етказиладиган аниқ шаклланган позиция ва таклифларни олди.
Бироқ, кейинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина музокаралар жараёнини секинлаштириш мақсадида ўз таклифларидан воз кечиб, кўплаб провокациялар яратаётганини айтди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинада тинчлик Россия шартларида ўрнатилишини таъкидлаган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»