Махсус ҳарбий операция Россиянинг глобал марказлардан бири сифатида ўз тақдирини ўзи белгилаши, Россиянинг “ўзига қайтиши” учун кенг имкониятлар яратади. Бу ҳақда Россия ТИВ Ташқи сиёсатни режалаштириш департаменти директори Алексей Дробинин таъкидлади.
“Россиянинг ўзига қайтиш вақти келди. Ўзини ўзига хос цивилизациянинг тарихий ўзаги, Евроосиё ва Евро-Тинч океанининг энг йирик давлати, дунёдаги энг кучли геосиёсий марказлардан бири сифатида тан олиш вақти. Махсус ҳарбий операция бундай ўз тақдирини ўзи белгилаш учун кенг имкониятлар яратади”, деб ёзган Дробинин “Тарих дарслари ва келажак қиёфаси: Россия ташқи сиёсати ҳақида мулоҳазалар” мақоласида.
Унинг фикрича, “давлат ва жамиятнинг пухта ўйланган мафкуравий сафарбарлигисиз ўзликка қайтиш мумкин эмас”.
“Бу Ғарбга қарамликнинг барча кўринишларидан халос бўлгандан кейин самарали ташқи сиёсат юритиш учун ҳам зарурий шартдир. Муболағасиз айтиш мумкинки, махсус ҳарбий операция янги дунё тартибини ўрнатиш, халқаро майдонда кучларнинг янги уйғунлашуви йўлидаги муҳим босқичга айланди. Улуш кўп жиҳатдан ҳарбий ҳаракатлар бориши, жаҳон иқтисодиёти таркибидаги ўзгаришлар ва низони сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш параметрларига боғлиқ бўлади. Айни пайтда тақдирнинг ўзи яна Россияни жаҳон тарихининг асосий яратувчилари қаторига қўйди”, дейди Дробинин.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўз хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир. Иттифоқчи кучлар аллақачон Луганск Халқ Республикаси ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан, Волновах, Мариуполь ва Святогорскни тўлиқ озод қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди