
Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси меҳнатидан фойдаланиш мақсадида мажбуран ушлаб турилган 10 нафар ватандошни қутқаришда ёрдам сўраб мамлакат Бош консуллигига мурожаат қилган. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бош консулликнинг мурожаатчиларга таяниб хабар беришича, бир гуруҳ маҳаллий аҳоли уларни зўравонлик билан қўрқитиб, ўз уйларида сақлаган ҳамда шахсий буюмлари ва уяли телефонларини олиб қўйган.
Бош консуллик ходимлари Олмаота шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари жойлашган жойга боришган. Шундан сўнг жабрланувчи фуқаролар Бўстондиқ туман ИИБга олиб кетилган.
Жиноятчиларга нисбатан эса Қозоғистон Жиноят кодексининг 389-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тегишли тартибда тергов тадбирлари олиб борилгандадн сўнг ўзбекистонлик фуқароларига паспортлари ва шахсий буюмлари қайтарилган ва 1 август куни Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтарилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар