Москвада қанча ўзбекистонлик таксичилик қилаётгани маълум бўлди

Москвада қанча ўзбекистонлик таксичилик қилаётгани маълум бўлди
Москвада 3,4 минг нафар Ўзбекистон фуқароси таксичилик қилади. Бу ҳақда шаҳар транспорт департаментига таяниб, «РБК» хабар берди.

Ушбу маълумотларга кўра, Москвада 220 мингдан ортиқ такси ҳайдовчиси ишлайди, улардан 59,4 минг нафари бошқа мамлакат фуқароларидир.

Уларнинг аксарияти Қирғизистон (44,6 минг) ва Тожикистон (5,2 минг) фуқароларидир. Ўзбекистонликлар учинчи ўринда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар