Фото: REUTERS/Evgenia Novozhenina/Pool
Москва вилояти Химки суди америкалик баскетболчи аёл Бриттни Грайнерни гашиш мойи контрабандаси учун тўққиз йил муддатга умумий тартибдаги колонияда жазо ўташга ҳукм қилди. У шунингдек, 1 миллион рубл миқдорида жаримага тортилди.
Суд Грайнернинг айбини қисман тан олиши ва спортда эришган ютуқларини юмшатувчи ҳолатлар деб топди.
Прокурор Бриттни Грайнерни 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 1 миллион рубл миқдорида жаримага тортишни сўраганди.
Грайнер суддаги сўнгги сўзида бу иши хато бўлганини айтди.
Суд ишида унга Аризона штатилик шифокор оғриқ қолдирувчи дори сифатида марихаунани тавсия қилгани маълум бўлди.
Грайнер феврал ойида Нью-Йоркдан "Шереметьево" аэропортига учиб келганида қўлга олинганди. Унинг қўл юки текширувдан ўтказилганида юклари орасидан ўзига хос ҳидли суюқлик топилган – экспертиза унинг гашиш мойи эканлигини аниқлаган.
Грайнер – дунёнинг энг кўп мукофотга эришган баскетболчи аёлларидан бири. У АҚШ терма жамоаси таркибида икки карра олимпия ва икки карра жаҳон чемпиони, "Финикс" жамоаси таркибида WNBA чемпиони бўлган. 2015 йилдан буён Екатеринбургнинг УГМК жамоасида ўйнайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди