Фото: YURI KOCHETKOV\TASS
АҚШ президенти Жо Байден 4 август, пайшанба куни Россияда гиёҳванд моддалар контрабандаси учун тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилган америкалик баскетболчи Бриттни Грайнерга чиқарилган суд ҳукмини «қабул қилиб бўлмас» деб атади.
«Бугун АҚШ фуқароси Бриттни Грайнер қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бу дунё аллақачон билган нарсанинг яна бир эслатишидир: Россия Бриттнини ноҳақ ушлаб турибди. Бу қабул қилиб бўлмайдиган нарса, мен Россияни у ўз яқинлари, дўстлари ва жамоадошлари билан бирга бўлиши учун зудлик билан озод қилишга чақираман», дейилади Байденнинг Оқ уй сайтида эълон қилинган баёнотида.
Президент унинг маъмурияти «тинимсиз ишлашда давом этиши ва Бриттни ҳамда Пол Уиланни имкон қадар тезроқ уйига хавфсиз ва соғлом қайтариш учун барча имкониятларни ишга солиши»ни қўшимча қилди.
АҚШнинг РФдаги миссияси раҳбари ўринбосари Элизабет Руд Грайнерга ҳукм эълон қилинганидан кейин бу «адолат хатоси» эканини маълум қилди. Грайнерни Аёллар миллий баскетбол ассоциацияси (WNBA)нинг «Коннектикут Сан» ва «Финикс Меркьюри» жамоалари ҳам қўллаб-қувватлади. Пайшанба оқшомида навбатдаги мунтазам чемпионат учрашуви бошланишидан олдин баскетболчилар бир дақиқалик сукут сақлашди.
4 август куни Москва областининг Химки шаҳар суди Бриттни Грайнерни гиёҳванд моддаларни сақлаш ва контрабанда қилишда айбдор деб топиб, тўққиз йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди ҳамда бир миллион рубл миқдорида жаримага тортди. Баскетболчининг адвокатлари апелляция берилишини маълум қилди.
Грейнер 2022 йилнинг февралида Шереметьевода ҳибсга олинган. Терговга кўра, тинтув чоғида унинг багажидан наша ёғи солинган вейп картрижлари топилган. Спортчи буни тан олди, лекин у Россияга тақиқланган моддани атайлаб олиб кирмоқчи бўлмаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, у стресс ҳолатида нарсаларни йиғиштирган ва картрижларни сумкасига солганини эслай олмайди. Грайнер, шунингдек, гиёҳванд моддаларни фақат шахсий фойдаланиш учун ишлатишини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»