Шу кунларда Москванинг ВДХН боғида бўлиб ўтаётган “Саёҳат қил!” туристик форумида Ўзбекистон стенди энг гавжум бўлиб қолмоқда.
Форумда сўзга чиққан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Республикада россиялик сайёҳлар сони ошиб бораётганини қайд этди.
“2022 йилнинг биринчи ярмила Россиядан ЎЗбекистонга келган сайёҳлар сони 2,5 баравар ошди. Ферсатдан фойдаланиб сизни ноябрь охирда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайёҳлик кўргазмасига таклиф қиламан”, - деди Ўзбекистон элчиси.
Форум доирасида анъанавий ўзбек ҳунармандчилиги намуналари кўргазмаси, ҳунарманд усталар иштирокида мастер-класслар, ўзбек миллий либослари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек Тошкентдан келган санъаткорлар иштирокида ўзбек миллий рақслари, мусиқа ва қўшиқлари ижро этилмоқда.
Лекин энг кўп шов-шув – палов дегустациясида бўлмоқда. Бу ерда юздан ортиқ одам машҳур ўзбек таомини татиб кўриш учун навбатда туришибди.
"Путешествуй!" - туристик форуми 4-7 авryст кунлари Москвадаги ВДНХ боғида 55 павильонда бўлиб ўтмоқда. Ундан Россиянинг барча диққатга сазовор жойлари, Россия дам олиш масканлари, сайёҳлик йўналишлари тақдим этилган. Ўзбекистон ушбу Россия сайёҳлик форумида ҳамкор-давлат мақомида иштирок этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»