20:08 / 05.08.2022
1 472

Францияда пул ювишда айбланган россиялик ҳакер АҚШга экстрадиция қилинди

Францияда пул ювишда айбланган россиялик ҳакер АҚШга экстрадиция қилинди
Александр Винник / Фото: Yuri Malinov / TASS
Парижда пул ювишда айбланган россиялик ҳакер Александр Винник Грециядан АҚШга экстрадиция қилинди. Бу россиялик Франциядан Афинага учиб келганидан сўнг дарҳол содир бўлди, деб хабар берди РИА «Новости» 5 август, жума куни Винникнинг оила аъзоларига таяниб. «У дарҳол кичик шахсий самолётга ўтказилди, сўнг ҳавога кўтарилди ва Бостонга йўл олди. Бугун Бостондан у расман хизмат самолётида Сан-Францискога олиб кетилмоқда», - дея маълум қилди агентлик суҳбатдоши.

Бундан ташқари, россияликнинг АҚШга экстрадиция қилинишини ТАСС’га унинг француз адвокати Фредерик Бело тасдиқлади. Унинг хабар беришича, Винник ҳозирда Сан-Францискода бўлиб турибди, унинг манфаатларини Америка давлат адвокатлари ҳимоя қилмоқда. АҚШда у биткоинлар орқали 4 млрд доллар пул ювишда айбланмоқда.

Россия фуқароси Александр Винник 2017 йилнинг ёзида Греция шимолида оиласи билан дам олаётган вақтда АҚШ талабига биноан қўлга олинган эди. У дунёдаги энг йирик электрон криптовалюта биржаларидан бири бўлган BTC-e орқали миллиардлаб долларларни ювишда айбланган. Винник ўз айбини тан олмади ва унга нисбатан унчалик жиддий бўлмаган айбловлар қўйилган Россияга экстрадиция қилинишини сўради.

2019 йил декабрь ойида Греция адлия вазири Костас Циарас Винникни Франция, АҚШ ва РФга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. 2020 йил январида россиялик самолётда Парижга жўнатилди, ўша йилнинг декабрида эса у Париж суди томонидан пул ювишда айбланиб, беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Шу билан бирга, прокуратура Винникнинг у айбланган энг оғир жиноятларда - компьютерларни блоклаган ва ишни қайта тиклаш учун фойдаланувчилардан биткоинларда тўлов талаб қилган Locky вирусини ишлаб чиқишда айбдорлигини тасдиқловчи етарли далилларни тақдим эта олмади. 2016 йилда жуда кўплаб фойдаланувчилар ушбу зарарли дастурдан зарар кўрди.

2022 йил 4 август куни Париж суди АҚШнинг Винникни экстрадиция қилиш ҳақидаги сўровини қайтариб олиш ва Францияда унга нисбатан ишни тугатиш тўғрисидаги сўровини маъқуллади. 4 август куни кечқурун Винник Грецияга олиб кетилди. Мамлакатга келганидан сўнг у ғойиб бўлди, деди унинг грециялик адвокати Зои Константопулу.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда пул ювишда айбланган россиялик ҳакер АҚШга экстрадиция қилинди