date
views 1 388

Лукашенкога бағишланган «Саша 3%» ва «Лука» стикерлари Беларусда экстремистик деб эълон қилинди

Лукашенкога бағишланган «Саша 3%» ва «Лука» стикерлари Беларусда экстремистик деб эълон қилинди
Минск марказий округ суди Telegram’да Александр Лукашенкога бағишланган «Саша 3%» ва «Лука» номли иккита стикерлар тўпламини «экстремистик» материаллар деб топди. Ушбу маълумот Беларусь Ахборот вазирлиги сайтида эълон қилинган экстремистик материаллар рўйхатида пайдо бўлди, деб ёзади «Еврорадио».

Фото: Скриншот

Фото: Скриншот
«РИА Новости»нинг қайд этишича, бу Беларусда стикер тўпламлари «экстремистик» материаллар сифатида таснифланган биринчи ҳолат.

2020 йилда, Беларусдаги президентлик сайловлари олдидан интернетда «Саша 3%» мемлари пайдо бўлган эди, улар онлайн сўровларда атиги 3 фоиз респондентлар Александр Лукашенкога овоз беришга тайёрлигини билдирганидан сўнг тарқалган ва оммалашган. Президентлик сайлови якунларига кўра, Беларусь Марказий сайлов комиссияси Лукашенкони ғолиб деб эълон қилди, шундан сўнг мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бошланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенкога бағишланган «Саша 3%» ва «Лука» стикерлари Беларусда экстремистик деб эълон қилинди