11:15 / 06.08.2022
1 426

The Insider ва Bellingcat украиналик асирни қийноққа солган ҳарбийни топди

The Insider ва Bellingcat украиналик асирни қийноққа солган ҳарбийни топди
Bellingcat суриштирув гуруҳи ва The Insider видеода асирга олинган украиналик аскарни қийноққа солган, жароҳатлаган ва ўлдирган россиялик ҳарбийни топганини билдирди. 5 август, жума куни эълон қилинган суриштирув маълумотларига кўра, у «Аҳмад» батальонидан бўлган, Тувада яшовчи 29 ёшли шахс бўлиб чиқди.

Июль ойи охирида россияпараст Telegram-каналларда Россия армияси рамзлари туширилган ҳарбий кийимдаги эркаклар боғлаб қўйилган украиналик ҳарбий асирни қийноққа солаётгани, унинг жинсий аъзоларини кесиб, сўнг ўлдиргани акс этган видеолар тарқалди. Тўғридан тўғри қийноқлар ва қотиллик кенг қиррали шляпа кийган одам томонидан содир этилган.

Видеоларнинг сифатсизлиги туфайли Bellingcat ва The Insider суриштирувчилари дастлаб эълон қилинган видеолардаги тасвирларни таҳлил қила олмади. Уларнинг шахси ўзига хос хусусиятлари - шляпа ва қўлдаги билагузук туфайли аниқланди. Журналистлар шундай шляпа кийган ва билагузук таққан одамни Россия ОАВлари томонидан чоп этилган яна бир қанча сифатли видеоларда, жумладан, RT ва РИА «Новости» томонидан Северодонецкдаги «Азот» кимё заводидан олинган кадрларда топди.

Ушбу видеолардан маълум бўлишича, шляпали ҳарбий хизматчи, эҳтимол, «Аҳмад» чечен батальонида хизмат қилади, дея таъкидлайди суриштирув муаллифлари. Юзни таниш онлайн-сервислари ёрдамида журналистлар унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини топди. Суриштирув муаллифларига кўра, қийноқлар тасвирланган видеодаги шахс тувалик Очур-Суге Монгушдир.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан бирида журналистлар Монгушнинг телефон рақамини топиб, унга қўнғироқ қилди. Суриштирув муаллифлари билан суҳбатда у «Азот» заводидан олинган видеодаги шляпали одам ўзи эканини тасдиқлаган, бироқ қийноқлар ва қотилликларга алоқаси йўқлигини айтган. Монгушнинг сўзларига кўра, унинг қийноқлардаги иштироки акс этган видео уйдирма бўлган.

Кадрлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгандан сўнг, журналист дўстлари унга қўнғироқ қилиб, ФХХга келишни маслаҳат берган, у ерда «икки кун ушлаб туриб, видеонинг уйдирма эканига ишонч ҳосил қилишди», дейди Монгуш. Айтилишича, ФХХ унга «видео Украина қуролли кучлари томонидан жойлаштирилгани ва у 10 ёшли болани зўрлаган жиноятчи топилганда, украиналиклар қўлига тушиб қолгани»ни айтишган.

Шу билан бирга, Монгуш журналистларга «Аҳмад» батальонига алоқаси йўқлигини ва «ҳеч қачон қўлида қурол ушламаганини» айтди. Шунга қарамай, суриштирув муаллифлари уни ушбу батальон жангчилари, шу жумладан Чеченистон ҳудудида олинган суратда топди, унинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эса Монгушнинг қўлида қурол бўлган суратлари чиқиб келди.

«Монгушнинг тан олиши жуда муҳим: у билан гаплашишдан олдин «Азот» заводидан олинган «аҳмадчилар» видеосидаги шахс видеода қийноқлар билан кўрсатилган шахс экани аниқланди, бу шахс «Аҳмад»да жанг қилган Монгушга ўхшаш бўлиши, «Аҳмад»да мўғуллар кўринишидаги иккита жуда ўхшаш одам жанг қилган бўлиши мумкин эди, аммо Монгушнинг «Азот» заводидаги видеода шляпали одам ўзи эканини тан олиши буни истисно қилади», деб ёзади The Insider.

Украина Бош прокуратураси видео эълон қилинганидан сўнг уруш қонунлари ва одатларини бузиш моддаси бўйича жиноий иш очди. Украина Олий радасининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинец видеони Женева конвенциясини бузиш эҳтимоли бўлган ҳарбий жиноят учун текширишга чақирди. Лубинец, шунингдек, БМТ, Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Европа қўмитаси ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасига ҳисоботлар тайёрланаётганини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » The Insider ва Bellingcat украиналик асирни қийноққа солган ҳарбийни топди