Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоғанни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари йиғилишида иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда Туркия етакчиси Сочидан қайтгач, журналистларга маълум қилди.
"Учрашувимиз давомида жаноб Путин ҳам сўради: агар имконият бўлса, у ерда учрашувда қатнашамиз, умид қиламан бунга. Хитой келади, бошқа томондан Саудия Арабистони келади, Қатар келади. Биз у ерда бўлишга интиламиз. Умид қиламанки, агар ҳозир ғайриоддий ҳодиса содир бўлмаса, мен ҳам у ерда бўламан”, деди Туркия президенти.
Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон киради. Айни дамда Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Аввалроқ Беларус ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берганди. Афғонистон ва Мўғулистон - кузатувчи-давлатлар ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин